Маймун чечагининг Ўзбекистонга кириб келишини олдини олиш бўйича қандай ишлар қилинмоқда?

Сақлаш
05:23 / 04.06.2022 740 0

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида тарқалаётган маймун чечаги инфекцияси ва унинг Ўзбекистонга кириб келишини олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Бу ҳақида Oyina.uz мухбири хабар берди.

 

«Бугунги кунда касалликларнинг четдан кириб келишини олдини олиш мақсадида республика бўйича давлат чегараларини кесишиш жойларида 54 та санитария-карантин пунктлари фаолият кўрсатиб келмоқда, шулардан 36 таси автомагистраль йўлларида, 11 таси халқаро аэропортларида, 6 таси темир йўл ва 1 таси дарё портида ташкил этилган.

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чегарадан кириб келаётган йўловчиларни тиббий-санитария кўригини яхшилаш мақсадида барча халқаро аэропортлар ва автомагистраль йўлларда жойлашган йўловчи ўтиш оқими юқори бўлган санитария-карантин пунктлари замонавий тепловизорлар ва контактсиз термометр (пирометр)лар билан етарлича таъминланган.

 

Республика чегара-божхона постларида санитария-карантин пунктларининг иш фаолияти кучайтирилди ва у ердаги ходимлар ҳушёрлиги ошириб борилмоқда», деди Нурматов.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//