Жамият
Россиялик вирусолог, тиббиёт фанлари номзоди Павел Волчков маймунчечакдан қандай ҳимояланиш кераклигини тушунтирди. Бу ҳақида «URA.ru» хабар берган.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, иложи борича одамларга тегиниш, яқинлашиш мумкин эмас. «Буларнинг барчаси карантин чоралари ҳисобланади. Анъанавий равишда нотаниш одамларга тегинмаслик керак, лекин танишларингиз соғлом эканига ишончингиз комил бўлса, бундай қилмаслигингиз мумкин», — дейди Волчков.
Вирусолог инфекцияга чалинган одам маймунчечак юқтирганини тезда билиши, чунки касаллик симптомлари тезда намоён бўлишини айтган. У карантин ва профилактика чоралари инфекцияни олдини олишга ёрдам беришини қайд этган.
Маълумот ўрнида, ЖССТ дунёнинг 30 та давлатида одамлар орасида маймунчечак билан касалланган 550 дан ортиқ ҳолатлардан хабардор. Ташкилот вируснинг дунё бўйлаб тарқалиш эҳтимоли юқори экани, ЖССТ маймунчечак тарқалишига қарши кураша олмаслиги мумкинлигини таъкидлаган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ