Қашқадарёда 20 йил «ўғил бола» бўлиб келган қизга ўз исми ёзилган гувоҳнома берилди

Сақлаш
20:13 / 02.06.2022 947 0

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманининг тоғли Дуоб ва Теракли қишлоқлари аҳолиси учун туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан ўтказилган сайёр қабулда 20 йилдан буён «Шафоатов Олим» дея қайд этилган гувоҳнома билан яшаб юрган қизга ўз исми ёзилган янги гувоҳнома берилди.

 

Маълум бўлишича, унга «Шафоатов Олим» деб ёзилган гувоҳнома бериб юборилган. Тоғли қишлоқнинг туман марказидан 180 километр узоқда жойлашгани, марказга бориш қийин бўлгани ва бошқа сабабларга кўра бу қизнинг ўғил бола исми ва фамилияси қайд этилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ўзгартирилмай қолиб кетган.

 

Сайёр қабулдан сўнг «Шафоатов Олим» гувоҳномали қизга «Шафоатова Муқаддам Равшан қизи» деб қайд этилган гувоҳнома топширилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//