Жамият
30 май куни Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган тадбирда жонли эфирнинг бузилиши ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Айримлар жонли эфир пайти журналистни залдан чиқариб юборган шахс ОАВга ҳурматсизлик қилганини айтаётган бўлса, баъзилар журналистнинг ўзи тадбирга халал бериб интервью ташкил этганини таъкидлади.
Хўш, мутасаддилар бу ҳолатга қандай баҳо берди?!
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров муносабат билдирди.
«Авваламбор журналист ўзининг профессионал фаолиятини амалга оширган. Бундай ҳолатда ташкилотчилар ОАВ тадбирни эркин тасвирга олиши учун махсус жойлар ташкил қилишлари керак. Бизда эса бунга у қадар аҳамият берилмайди. Шу сабабдан журналист ва операторлар учун бироз ноқулайлик туғилади», деди уюшма раиси Олимжон Ўсаров
Шунингдек, журналист ўз саҳифасида шоир оиласи билан бўлган кўнгилсиз ҳолат барҳам топганини маълум қилди.
«Бугун Воҳидовлар оиласи билан учрашдик, вазиятга якун ясадик. Худди сизу мен кутгандек улар ўз фамилияси ва сулоласига хос маданият билан жавоб қайтардилар. Мен ютдим, деб дўппимни осмонга отишдан йироқман. Лекин айтилиши керак бўлган гаплар айтилди. Воҳидовлар билан бу тахлит, кўнгилсиз вазиятда юзма-юз танишувни истамаган бўлардим, лекин шундай бўлди. Шоиримиз ва унинг оиласига нисбатан чуқур ҳурматдаман», деган журналист Дилрабо Акрамова.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ