Жамият
"Тошкент метрополитени" ахборот хизматининг хабар беришича, Тошкентдаги айрим метро бекатларининг иш вақти 1 июндан ўзгартирилади.
Маълум қилинишича, метро йўловчиларига қулайлик яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида 1 июндан бошлаб Тошкент метрополитенининг «Ҳамид Олимжон», «Пушкин», «Мирзо Улуғбек», «Ойбек», «Беруний», «Абдулла Қодирий», «Новза», «Тошкент», «Космонавтлар», «Чорсу», «Тинчлик», «Туркистон», «Шаҳристон», «Бодомзор» ҳамда «Минор» метро бекатларининг 2-вестибюли (кириш ва чиқиш қисми) тонгги соат 05:00 дан кеч соат 00:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Шу кунга қадар эса ушбу бекатларнинг 2-вестибюли (кириш ва чиқиш қисми) тонгги соат 07:00 дан 19:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатган.
Таъкидлаш жоизки, метро бекатларидаги бу ўзгаришлар пойтахт йўловчиларига янада қулайлик яратишда алоҳида аҳамият касб этади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77458
Жамият
56565
Жамият
55750
Жамият
50823
Жамият
//
Изоҳ йўқ