Илм-фан
2022–2023 ўқув йили қабулидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган
– Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
– Самарқанд давлат чет тиллар институти;
– Тошкент давлат шарқшунослик университетининг
фанлар мажмуасига чет тили биринчи фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳамда
– Тошкент давлат педагогика университети;
– Қўқон давлат педагогика институти;
– Нукус давлат педагогика институтининг хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида чет тили фанидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.
ДТМнинг хабар беришича, ижодий имтиҳон учун жами 2 соат 45 дақиқа вақт ажратилади. Лекин апробациялар натижасига кўра ўзгаришлар бўлиши мумкин.
1-бўлим: Тинглаб тушуниш (45 дақиқа / 5 қисм / 30 савол/ 30 балл)
2-бўлим: Ўқиш (60 дақиқа / 5 қисм / 30 савол/ 30 балл)
3-бўлим: Ёзиш (45 дақиқа / 2 топшириқ / 30 балл)
4-бўлим: Гапириш (15 дақиқа / 3 қисм / 30 балл)
Жами тўпланиши мумкин бўлган балл: 120 балл
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ