Ўзбекистон диний соҳа вакилларига «ал-Азҳар» мажмуасида малака ошириш имконияти берилади

Сақлаш
19:00 / 27.05.2022 727 0

2022 йил 26 май куни Қоҳира шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Мисрнинг «ал-Азҳар» мажмуаси Ислом тадқиқотлари академияси бош котиби Назир Муҳаммад Назир билан учрашув ўтказди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати хабар берди.

 

Таъкидланишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва «ал-Азҳар» ўртасидаги алоқалар изчил ривожланмоқда. Ҳамкорлик учун «ал-Азҳар» мажмуаси раҳбари, Бош имом шайх Аҳмад ат-Таййибнинг 2018 йил октябрь ва 2020 йил март ойларида Ўзбекистонга ташрифлари доирасида эришилган келишувлар мамлакатларимиз диний-маърифий муассасалари ўртасида илм-фан, таълим ва дин соҳаларидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

 

Учрашув чоғида миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, жаҳолатга қарши маърифат тамойиллари ҳамда Ислом динининг меҳр-оқибат, мўътадиллик, тинчлик, инсонпарварлик, дўстликни тараннум этувчи пок рисоласини халқаро майдонда тарғиб этишга қаратилган қўшма тадбирлар ташкил этиш муҳимлиги таъкидланган.

 

Шунингдек, «ал-Азҳар» мажмуаси билан диний-маърифий ва илмий тадқиқот, диний соҳа вакилларининг малакасини ошириш йўналишларида келишувларга эришилгани маълум қилинди.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//