Ногиронлиги бўлган шахсларга чет тилини билиш бўйича малака сертификатини олиш учун 50% чегирма берилади

Сақлаш
20:43 / 26.05.2022 850 0

Хабарингиз бор, 2022 йил 16 февралда Вазирлар Маҳкамасининг “Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 73-сонли қарори қабул қилинган эди.

 

Қарорга кўра, талабгорлар учун бир қатор имтиёзлар берилган, жумладан:

 

Тест синовларини эълон қилиш муддати 3 ҳафтадан 1 ҳафтагача қисқартирилди;

 

Талабгорларга имтиҳон кунини мустақил танлаш имкони тақдим этилди;

 

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган ва I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида чегирма берилди.

 

Ҳозирда июнь ойида бўлиб ўтадиган тест синови учун талабгорларни рўйхатга олиш давом этмоқда.

 

Мазкур тест синовларида талабгорларнинг ёзма ишларини текшириш ва гапириш кўникмаларини баҳолаш учун 14 та тил бўйича 200 дан зиёд экспертлар жалб этилмоқда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//