Жамият
«Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникасияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда "Инсон қадри" онлайн портал ишлаб чиқилган. Бу ҳақида “Инсон қадри” онлайн платформаси ҳамда “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўплами тақдимотларига бағишланган халқаро тадбирда хабар берилди.
Эндиликда аҳоли «davlatdasturi.uz» онлайн платформаси орқали Давлат дастурларида белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси билан батафсил танишишлари, шунингдек, тегишли йўналиш ва унда амалга оширилиши белгиланган ишлар ижроси юзасидан ўз фикр, таклиф ва эътирозларини билдиришлари ҳам мумкин бўлади.
Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурининг ижроси тўғрисидаги маълумотларни кенг жамоатчилик томонидан кузатиб бориш имконини яратиш мақсадида портал маълумотлари мунтазам янгиланиб борилади.
Шу билан бирга, платформада Давлат дастурининг ҳар бир бандининг ижро ҳолатини кўрсатиб ўтиш имконияти яратилган. Мазкур имкониятлар тегишли давлат органларининг Давлат дастурининг ижроси бўйича масъулияти ва ҳисобдорлигини оширади.
Энг муҳими, порталда амалга оширилган ислоҳотларни ўз ҳаётида ҳис қилиши керак бўлган фуқароларда ижро ҳолати бўйича ўз муносабатларини фото, видео ёки электрон ҳужжатларни юклаш орқали ҳам жўнатиш имконияти яратилган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77659
Жамият
56684
Жамият
55901
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ