Омбудсман Чернобиль АЭС қатнашчисига субсидия ажратилишини таъминлади

Сақлаш
21:26 / 23.05.2022 789 0

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Тошкент шаҳридан 2-гуруҳ ногирони, Чернобиль АЭС қатнашчиси бўлган фуқаро М.Н. имтиёзли асосда уй-жой олиш бўйича мурожаати тегишли органлар томонидан қонун доирасида кўриб чиқилмаётгани бўйича мурожаат қилди.

 

Мурожаатчининг ёзишича, у оила аъзолари билан ноқулай шароитда яшаб келади. Қонунчилик нормаларида Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга пул компенсациялари ва имтиёзлар назарда тутилган бўлишига қарамай, унинг уй-жой харид қилиш бўйича субсидия ажратиш ҳақидаги мурожаати ижобий ҳал этилмаган.

 

Мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ўрганилиши натижасида фуқаронинг шу масалада бир неча йилдан буён тегишли идораларга мурожаат қилаётгани ҳамда унинг мурожаатини кўриб чиқишда тегишли норматив ҳужжатлар меъёрларига тўлиқ амал қилинмаганлик ҳолатлари аниқланди.

 

Шундан сўнг фуқаро мурожаатини қонунчилик асосида кўриб чиқиш бўйича тегишли давлат идораларига мурожаат қилинди. Натижада 2-гуруҳ ногирони, Чернобиль АЭС қатнашчиси бўлган фуқаро М.Н.га уй-жой харид қилиши учун субсидия ажратилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//