Маданият
Куни кеча, 21 май куни Бухоро шаҳрида “Халқаро зардўзлик ва заргарлик” ва “Миллий каштадўзлик санъати” фестивали бошланди.
Қайд этилишича, фестиваль доирасида бир қатор тадбирлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Жумладан, маҳаллий ва хорижий ҳунармандларнинг маҳсулотлари кўргазма-савдоси, фестивални ўтказиш ва якунлари бўйича матбуот анжуманлари, “Bukhara Fashion days” мода ҳафталиги, халқ сайллари, қўғирчоқбозлик ва дорбозлар томошалари, вилоятлар фольклор жамоалари ва маданият бошқармалари концерт дастурлари, ош танловлари, маҳаллий ва хорижий ҳунармандларнинг маҳорат дарслари, “Ўзбекистон заргарлик ва зардўзлик санъати” ва “Зардўзлик санъати” номли китоблар тақдимоти, Бухоро шаҳридаги мавжуд машҳур зардўз ва заргарлар устахоналарига экскурсиялар уюштирилади.
Хусусан, бугун, 22 май куни Бухоро шаҳрида «Анъанавий зардўзлик ва заргарлик, каштадўзлик санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Конференция давомида 30 нафар хорижий, 60 нафар маҳаллий маърузачилар заргарлик, зардўзлик ва каштадўзлик санъати тарихи, халқлар орасида оммалашиши, миллий қадрият ва анъаналарни вақт давомида сақлаб қолиш, иқтисодиёт ривожига қўшган ҳиссаси, Бухоро шаҳрида ўтказилаётган зардўзлик, заргарлик ва каштадўзлик санъати фестивали тафсилотлари хусусида сўз борди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ