Илм-фан
Ҳар йили миллий китобхонлик ҳаракати ўтказилиб, ғолибларга пул мукофоти берилади. Бу ҳақда “Ёшлар орасида китобхонлик дастурини кенг жорий этиш ва уларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент фармойиши (Ф–33-сон, 22.05.2026 й.) қабул қилинди.
Фармойишга кўра, 2026 йилдан ҳар йили умумтаълим мактабларида ўқиётган ёшларнинг китоб ўқишга қизиқишини қўллаб-қувватлашга қаратилган миллий китобхонлик ҳаракати ўтказилади.
Мазкур дастур ҳар йили қуйидаги 3 босқичда амалга оширилади:
1-босқич “kitobxonlikharakati.uz” электрон платформасида (платформа) рўйхатдан ўтган ҳолда онлайн, 2- ва 3-босқичлар эса бевосита иштирок этиш форматида вилоят ва республика даражасида ўтказилади.
Иштирокчилар 3 та ёш тоифасида иштирок этиб, белгиланган тартибда сараланади. Юқори синф тоифалари (6-8-синф, 9-11-синф) бўйича ғолиб ва совриндорлар қуйидаги миқдорда пул мукофоти ва сертификатлар билан тақдирланади:
- 1-ўринни олган 2 нафар ғолибнинг ҳар бири 50 минг АҚШ доллари пул мукофоти ва диплом;
- 2-ўринни олган 2 нафар совриндорнинг ҳар бири 30 минг АҚШ доллари пул мукофоти ва диплом;
- 3-ўринни олган 2 нафар совриндорнинг ҳар бири 15 минг АҚШ доллари пул мукофоти ва диплом;
- 5 та қўшимча номинациялар бўйича совриндорларнинг ҳар бири 10 минг АҚШ доллари пул мукофоти ва диплом.
Илм-фан
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77904
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ