Сиёсат
Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги 21-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мутасаддилардан ёрдам сўраб мурожаат қилгани акс этган видеолавҳа тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
Хабар асосида Юнусобод тумани прокурори раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳи томонидан 21-сон Меҳрибонлик уйининг фаолияти текширилган. Бу ҳақида Бош прокуратура oyina.uz'га маълум қилди.
Қайд этилишича, текшириш давомида муассасада носоғлом ва қониқарсиз муҳит туфайли айрим тарбияланувчиларда норозилик кайфияти пайдо бўлганлиги ва намойиш уюштирилганлиги аниқланди.
Шу сабабли, 26 апрель куни 21-сонли Меҳрибонлик уйи директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Бундан ташқари, текшириш давомида муассаса мансабдор ва моддий жавобгар шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида ўзганинг кўп миқдордаги маблағлари ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилинганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан 16 май куни Жиноят кодексининг 167, 205 ва 207-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Жамият
Иқтисод
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ