Жамият
Жамият
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 21-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мутасаддилардан ёрдам сўраб мурожаат қилгани акс этган видеолавҳа тарқалган эди. Ўзбекистонда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусованинг ёзишича, бу акция меҳрибонлик уйи раҳбарияти томонидан атайдан ташкиллаштирилган.
«Бу меҳрибонлик уйи раҳбарияти томонидан мавжуд ички салбий муаммолардан, хусусан, болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларининг бузилиши, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларидан эътиборни чалғитиш мақсадида ташкил этилган режали тадбир экани кўриниб турибди.
Бунга нима сабаб бўлгани ва асл мақсад қандайлигини масъул органлар ўрганади. Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил барча даражадаги болаларнинг манфаатларини ҳимоя қилади. Вакилнинг асосий вазифаси – болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш.
Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим, ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вакил ўз ташаббуси билан бола ҳуқуқларининг бузилиши, айниқса, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари тўғрисида ўзи олган ёки оммавий ахборот воситаларида ёки ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ҳар қандай маълумотни текширишга ҳақли.
19 апрель куни меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан бири руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилгани тўғрисида хабар келиб тушди. 20 апрель куни шаҳар руҳий касалликлар шифохонасига ташриф давомида ушбу маълумот ўз тасдиғини топди. Тарбияланувчи қиз ростдан ҳам тез тиббий ёрдам бригадаси орқали олиб келинган, бироқ унга меҳрибонлик уйи вакиллари негадир ҳамроҳлик қилмаган. Тарбияланувчиларнинг тиббиёт муассасасига жойлаштирилиши бўйича бир нечта ҳолатлар содир бўлгани ҳақида маълумот олинди.
21 апрель куни Бола ҳуқуқлари бўйича вакил 21-сонли меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, унинг раҳбарияти билан болаларнинг қочиб кетиши, тарбияланувчиларнинг руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилиши, болаларнинг руҳий ҳолатига таъсир қилувчи ҳолатлар, болаларни қўрқитиш ва уларга дўстона муносабатда бўлмаслик бўйича суҳбат ўтказилган, шунингдек, тарбия жараёнида рухсат этилмаган усулларни қўллаш ва бола ҳуқуқларининг бузилиши учун жавобгарлик мавжудлиги айтилган. Меҳрибонлик уйи маъмурияти «Энг яхши ҳимоя – ҳужум» тамойилидан фойдаланишга қарор қилди», деб ёзади Ўзбекистонда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова.
Аввалроқ, Халқ таълими вазирлиги вазият юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилари, Болалар бўйича омбудсман, Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, Тошкент шаҳар ҳокими, Миллий гвардия, шаҳар прокуратураси, ва тегишли мутасаддилар муассасага келган ҳолда вазиятни ўргангани маълум қилганди. Ўрганишлар натижасида муассаса тарбияланувчилари томонидан ходимлардан бирига нисбатан эътироз кайфияти шакллангани аниқланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ