Сиёсат
Президент қарори билан аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилади. Жумладан:
- ички ишлар органларига ўз ташаббусига кўра наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш юзасидан ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш ҳуқуқи берилади;
2023 йил 1 январдан бошлаб:
- наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувларни наркология диспансерларининг ўзида, зарур ҳолларда бошқа муассасаларда амалга оширилади;
- наркология диспансерларидаги мавжуд койкалар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида олиш имконияти яратилади;
- наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги ишларни электрон тарзда судларга юбориш ва судлар томонидан уларни видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиш мумкин бўлади;
- наркология диспансерларидаги мавжуд бўш койкалар сони тўғрисида маълумотларни реал вақт режимида олиш имкониятини берувчи ахборот тизими ишлаб чиқилади ҳамда Олий суд ва ИИВга ушбу тизимдан фойдаланиш имконияти яратилади;
- 2023 йил 1 январдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг амбулатор ва стационар бўлимларида 1 ставкадан фаолият кўрсатувчи тиббий психолог ёки психотерапевт лавозимлари жорий этилади;
- тиббиёт бирлашмалари таркибида камида 10 ўринли мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктлари ташкил этилади.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77324
Жамият
56473
Жамият
55667
Жамият
50726
Жамият
//
Изоҳ йўқ