Илм-фан
Сурхондарё вилояти Бандихон туманидаги 4-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Ю.Ш «9-Б» синф ўқувчиси Х.И ни калтаклагани акс этган видеолавҳа тарқалди. Вилоят халқ таълим бошқармасининг ишчи гуруҳи вазиятни ўрганиб, воқеа 27 апрель куни содир бўлганини аниқлади.
Маълум бўлишича, дарс пайтида синф раҳбари Э.Ж дарс хонасига кириб келиб, синф ўқувчиларининг ўзаро жанжалини ижтимоий тармоққа ким тарқатганлигини муҳокама қилган. Ўша вақтда ўқувчи гап қайтаргани учун фан ўқитувчиси жаҳл устида уни калтаклаган. Болалар ҳолатни видеога олиб, 18 кундан сўнг интернетга тарқатиб юборган.
Ушбу масалани туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими ва туман халқ таълим бўлими масъул ходимлари ўрганиб чиқди.
Воқеа ортидан мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари О.С, ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари Н.А ва инглиз тили фани ўқитувчиси Ю.Ш ва «9-Б» синф раҳбари Э.Ж билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Вилоят ХТБ раҳбари Сулув Ҳамидованинг «Газета.uz»га маълум қилишича, видео тарқалгандан сўнг, мактаб директори Х.Б ҳам лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек, болаларга параллель «9-А» синфи ўқувчилари ҳам «9-Б» синфдаги айрим ўқувчилар мактабда «Одоб-ахлоқ қоидалари»га риоя қилмаслиги ҳамда тенгдошлари билан турли-хил жанжаллар уюштириб туришини айтган. Вилоят ХТБ раҳбарининг қўшимча қилишича, калтак еган ўқувчининг тарбияси бўйича унинг ота-онаси билан бир неча маротаба профилактик суҳбатлар ҳам ўтказилган.
Айнан ушбу ўқувчиларнинг ота-оналарига фарзандларининг хулқи ва дарсга тайёрланмасдан келиши юзасидан алоҳида кўрсатмалар ҳамда тавсиялар бериб борилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан терговга қадар суруштирув ишлари, шу жумладан, ўқувчи ва унинг айрим синфдошлари безорилиги юзасидан текширувлар олиб борилмоқда.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
3 Изоҳлар
Durdona
12:01 / 01.01.1970
Bugun o'quvchilarni urgan , to'g'ri yo'lga solmoqchi bo'lganlarni haydang, ishdan bo'shating , erta bunday iltifotingiz uchun hammani , jamiyatni xarob qiladi bunday bolalar! Yaxshi tarbiyalayapmiz bolalarni davom etaveraylik. Telefonga videoga olgan o'quvchiga oltin medal beringlar! Erta Vatanni ham sotganda yaxshigina samarasini olasizlar!!! Kelajagimiz parlor!!!
Nargizaxon
12:01 / 01.01.1970
Директор ва манавиятчида Нима айб синф рахбарни дарс пайтида киритган инглиз тили у́китувчисини ва синф рахбарни кайтиб талимда ишламайдиган килиб хайдаш кк.Дарс мукаддас деб куйишган дарни булиб киришга хатто вазирни хам хакки йук .Агар педагог уз сохасини яхши билса
Хеч ким
12:01 / 01.01.1970
Нима калтаклаган бўлса нима қипти яхши инсон бўл деб калтаклаганда уйида агаротида ишлашга мажбурлаб урмагандир тепада ўтирган ишдан бўшатган ноинсоф ўйламидими болани тўғри юриши яхши инсон бўлиши учун устоз шунчали харакат қилсаю сизлар эээээ талимни ғарга улоқтиряпсизлар болани олдида устозни обрусизлантириб