Жамият
Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиси калтакланганлиги билан боғлиқ видео тарқалди. Бош прокуротура ахборот хизмати хабарига кўра, 22 апрель куни Бандихон тумани 4-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчиси дарс машғулотларига тайёргарлик кўрмасдан келганлиги учун уни урган.
Ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.
Текшириш доирасида ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди.
Маълум қилинишича, текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
2 Изоҳлар
Zilola
12:01 / 01.01.1970
Baʼzilarga haqiqatdan ham kaltak kerak.
Hilola
12:01 / 01.01.1970
Nima uchun faqat o'qituvchini ayblashadi, nima u inson emasmi faqat dars tayyorlamagani uchun urmagandir. Darrov internetga chiqarib o'qituvchini muhokama qilmasdan o'quvchini ham aybini ko'tarish kerak. Avvolo o'qituvchi ham inson ekanligini uni ham muammolari o'ziga yetarlicha ekanligini hozirda o'quvchilar o'qituvchilarni bir tiynga olmasdan muomila qilayotganimi inobatga olaylik iltimos!