“Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” танловининг республика босқичида ғолиб бўлмаган иштирокчилар ҳам рағбатлантирилади

Сақлаш
21:53 / 13.05.2022 1225 0

Бугун, 13 май куни Республика Маънавият ва маърифат марказида “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи танловининг республика босқичини ўтказиш юзасидан Ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари Фурқат Жўрақулов, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи Маъмура Зоҳидова, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси бўлим бошлиғи Акбархон Магдиев иштирок этди.

 

 

Йиғилишда танловнинг республика босқичини ўтказишдаги ташкилий масалалар, ғолибларини тақдирлаш, иштирокчиларни баҳолаш масаласи муҳокама қилинди.

 

– Тарғиботчиларнинг асосий вазифаси мактаблардаги ижодий муҳитни ривожлантириш, ўқувчиларнинг ижодкорлик қобилиятларини юзага чиқаришга кўмаклашишдан иборатдир. Тарғиботчилар ўртасида уюштирилаётган мазкур танлов мактабларда фаолият юритаётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг етакчилиги, фаоллиги, ижодий қобилияти ва ташаббускорлигини ривожлантириш, касбий маҳоратининг рўёбга чиқишига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришни мақсад қилган. Танловнинг Республика босқичи иштирокчиларини баҳолаш юзасидан низомга қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Яъни, ҳар бир иштирокчининг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардорлиги, маънавий дунёқараши, сиёсий саводхонлиги даражаси ўрганилади, –  деб айтиб ўтди Фурқат Жўрақулов.

 

– Танловнинг қуйи босқичларида бўлганидек, Республика босқичида ҳам иштирокчиларнинг фаолияти белгиланган низом асосида баҳоланади ҳамда ғолиблар қимматбаҳо совғалар, фахрий ёрлиқ, китоблар жамланмаси ва дипломлар, пул мукофотлари билан тақдирланади. Ғолиб бўлмаган иштирокчилар ҳам муносиб рағбатлантирилади, –  деб таъкидлади Ваҳобжон Ражапов.


Эслатиб ўтамиз, танловнинг республика босқичи 15-16 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

 

  

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//