Маданият
Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур танловнинг якуний – республика босқичи жорий йилнинг 15-16 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
– Шу кунгача танловнинг туман (шаҳар) ва Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар босқичлари юқори савияда ташкил этилди. Уларда 7 мингдан зиёд тарғиботчилар иштирок этди. Танловнинг ҳудудий босқичида жами 412 нафар ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи қатнашиб, шулардан 109 нафари шоир, ёзувчи, 42 нафари журналист, 47 таси ижодкор, 210 нафари ўқитувчидир. Ҳудудий босқич иштирокчиларидан 65 тасини давлат мукофоти совриндорлари, 118 нафарини турли республика ва халқаро танловлар ғолиблари, 3 тасини олимлар ташкил этди, – деб айтиб ўтди Ташкилий қўмита аъзоси Тўхтасин Арслонов.
Республика босқичида иштирокчиларнинг фаолияти Ёшлар ижод саройи биносида белгиланган низом асосида баҳоланади, суҳбатдан ўтказилади ҳамда ғолиблар қимматбаҳо совғалар, фахрий ёрлиқ, китоблар жамланмаси ва дипломлар, пул мукофотлари билан тақдирланади.
Бундан ташқари, танловнинг республика босқичи иштирокчилари “Янги Ўзбекистон”, Ғалаба боғи, Тошкент сити, Темурийлар тарихи музейи каби бир қатор диққатга сазовор жойларга таклиф этилади, таниқли олим, шоир, ёзувчи, санъаткор, давлат ва жамоат арбоблари билан суҳбат қурадилар, Адиблар хиёбонида “Тарғиботчилар мушоираси”да иштирок этадилар.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ