Соғлиқни сақлаш вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди

Сақлаш
10:54 / 06.05.2026 10 0

Соғлиқни сақлаш вазири ортидан унинг уч нафар ўринбосари ҳам лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

 

Кеча Элдор Адилов Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланган эди. Шундан сўнг, Алишер Шукруллаевич Бобоев, Элмира Иркиновна Боситхонова, Фарҳоджон Муҳаммаджонович Тошпўлатов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.

 

Вазирликка беш нафар янги ўринбосар тайинланди:

 

Отабек Суннатович Имомов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди;

 

Жалолиддин Шарафутдинович Асамутдинов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

 

Адхам Юсупович Худайкулов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди;

 

Шерзод Дилмуратович Мухамедов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди;

 

Илхомжон Ўринбой ўғли Умрзақов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари – Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш департаменти директори лавозимидан озод этилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//