Жамият
Президентнинг “Соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди. Унга кўра, Ўзбекистонда Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти негизида Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади.
Ҳужжатга мувофиқ, соғлиқни сақлаш соҳасида давлат сиёсатининг самарадорлигини баҳолаш, аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва прогнозлаш, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ҳамда стратегик қарорлар қабул қилиш учун таҳлилий маълумотлар тайёрлаш мақсад қилинган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида, шунингдек, тиббий хизматлар сифати, беморлар хавфсизлиги, клиник протокол ва стандартларга риоя этилишини баҳолаш, тиббиёт муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда клиник назорат тизимини жорий этиш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлган Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.
Қайд этилишича, соғлиқни сақлаш соҳасидаги янгиликлар, тиббий хизматлар ва давлат сиёсатини жамоатчиликка холис ва тезкор етказиш, шунингдек, жамоатчилик фикр-мулоҳазаларини тизимли равишда йиғиш ҳамда таҳлил қилиш ва ахборот сиёсатини самарали ташкил қилиш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклида Контент медиамаркази фаолияти йўлга қўйилади.
Контент медиамаркази фаолияти ҳудудий ва республика даражасидаги тиббиёт муассасалари томонидан пулли асосда кўрсатилган тиббий хизматлар учун тушумлар миқдорининг бир фоизи миқдорида қўшимча ажратиладиган ажратмалар, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, хўжалик фаолиятидан тушадиган тушумлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Фармонга кўра, 2026 йил якунига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳоланади. 2027 йилдан бошлаб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги стационар хизмат кўрсатувчи республика ва ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларига раҳбарлар бир йил муддатда тиббиёт менежменти ва молиявий бошқарув бўйича малака ошириши талаб этилади, тиббий амалиёт билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77843
Жамият
56775
Жамият
56003
Жамият
51055
Жамият
//
Изоҳ йўқ