Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Фурқат туманидаги “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида бўлди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, корхона раҳбари Муҳаммадали Юнусов миллий ёғоч ўймакорлиги мактабининг муносиб давомчиси. Унинг ишлари Ўзбекистондаги кўплаб мақбара ва янги мажмуаларга кўрк бағишлаган. “Қўлигул” ҳунарманд Ўзбекистон халқ устаси унвонига сазовор бўлган.
Шунингдек, Муҳаммадали Юнусов ижодида “паргори”, “шарафа”, “муқарнас” ва “ислимий” услублар устувор. Нақшинкор устунлар, курси, лавҳ, қутича ва бошқа оилавий буюмлар ҳамиша харидоргир.
Қайд этилишича, устанинг шогирдлари кўп. Шу боис корхонага кенг шароит яратиш мақсадида янги бино қурилмоқда.
“Ота-боболаримиздан мерос ҳунарни асраб-авайлаб, ёш авлодга етказаётганингиз, ёшларни ишли қилаётганингиз учун раҳмат”,– дейди Президент. – Бундай ҳунармандчилик турларини янада оммалаштириш керак. Бу ҳам маданият, ҳам маърифат, ҳам иқтисодиёт. Бундан ташқари, давлат раҳбари мазкур оилавий корхона ёнида мактаб ташкил этиш, унда ҳунарлар билан бирга математика, геометрия, физика, кимё каби фанларни ҳам чуқурлаштириб ўқитиш муҳимлигини таъкидлаган. Тошкент, Самарқанд, Хива ва Бухорода ҳам шу каби ёғоч ўймакорлиги марказлари ташкил этиш бўйича топшириқ берган.
Жамият
Иқтисод
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Nargizaxon
12:01 / 01.01.1970
Ойнали ,музранг бинолардан узимизнинг ёгочли экологик тоза махсулотлардан курилган уйва биноларга Нима етсин? Мана шундай уста бобрларимизнинг умри Узун булсин