Тошкентда банкомат орқали қалбаки 2 000 АҚШ доллар айирбошлангани аниқланди

Сақлаш
17:27 / 11.05.2022 765 0

Яшнобод туманида қалбаки АҚШ долларини банкомат орқали сўмга айирбошлаган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан АИТБ “Ипак йўли банк” Амалиёт бошқармасининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.Ф. ва бошқалар ушбу банк филиалига тегишли Паркент кўчасида жойлашган банкомат орқали қалбаки 2 000 АҚШ долларини сўмга айирбошлаб олганликлари аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//