Сиёсат
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Сент-Винсент ва Гренадин ороллари ўртасида дипломатик муносабатлари ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди.
Ҳужжат мамлакатлар ҳукуматлари номидан уларнинг БМТдаги доимий вакиллари, Бахтиёр Ибрагимов ҳамда Инга Ронга Кинг томонидан имзоланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Кариб денгизи ҳавзаси мамлакатлари билан ҳамкорлигини фаоллаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Маълумот учун, Сент-Винсент ва Гренадин ороллари Кариб денгизи ҳавзасининг ғарбий қисмида жойлашган давлат ҳисобланади. Мамлакат БМТ фаолиятида фаол иштирок этиб келади, 2020-2021 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси, 2018-2019 йилларда эса ташкилотнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши раиси бўлган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77659
Жамият
56684
Жамият
55901
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ