Маданият
Шоир Беҳзод Фазлиддинга тегишли шеърни муаллифнинг розилигисиз куйлаб, ижтимоий тармоқларда жойлаштирган шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақида Интеллектуал мулк департаментининг ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, А.Шерматов шоир Б.Фазлиддиннинг «Кутмаган кунларим, кутган кунларим» номли шеърий тўпламидаги «Ҳушёр дўстларим» номли шеърни муаллифнинг розилигисиз ва лицензия шартномаси тузмасдан қонунга хилоф равишда ижро этган.
Шоир Беҳзод Фазлиддинов Фарғона вилоят адлия бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан вилоят адлия бошқармаси томонидан тегишли тартибда ҳуқуқбузар А.Шерматовга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган. Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177 (1)-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, маъмурий жарима жазоси тайинланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ