Кун фотоси: Девор суваётган Зойир Мирзаев 

Сақлаш
07:12 / 01.05.2022 914 0

Бекободга борган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев енг шимариб ҳашарга киришиб кетди, дея хабар бермоқда ҳокимлик Ахборот хизмати. 

 

Ахборот хизмати томонидан эълон қилинган расмда ҳокимнинг девор суваётгани акс этган. 

 

Қайд этилишича, «Ёшлик 2» маҳалласида 324 та хонадон бўлиб, 3288 фуқаролар истиқомат қилиб келади. Маҳалла аҳлининг асосий муаммоси ички йўлларнинг таъмир талаблиги ҳамда ичимлик ва оқова сувининг танқислигидир.

 

Ҳозирги кунда ичимлик суви тармоқлари учун қувурлар тўлиқ ётқизилиб, ҳозирда қудуқ қазиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Маҳаллага олиб кирувчи 4 км асфальт йўл ҳамда 1740 метр ички йўллар жорий таъмирланмоқда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//