Тошкентдаги боғчалардан бирида ўттиз нафарга яқин бола овқатдан заҳарлангани айтилди

Сақлаш
06:17 / 01.05.2022 1510 0

Ижтимоий тармоқлар орқали Миробод туманидаги боғчалардан бирида ўттиз нафарга яқин бола овқатдан заҳарланиб, даволанаётгани ҳақида лавҳа эълон қилинган. Мактабгача таълим вазирлиги хабар юзасидан муносабат билдирди.

 

«Ҳозирги кунга қадар, 2022 йил 30 апрель кунига давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар орасида ҳеч қандай заҳарланиш ҳамда касалланган тарбияланувчилар мавжуд эмаслигини маълум қиламиз», дейилади вазирлик хабарида.

 

Маълумот учун, Миробод тумани тасарруфида 50 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритаётган бўлиб, шундан 27 таси давлат 23 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этади. Туманда фаолият юритаётган давлат мактабгача таълими ташкилотларига қамраб олинган болалар сони жами 8477 нафар, шундан 6627 нафари давлат мактабгача таълим ташкилотларига, 1850 нафари нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//