Жамият
Коррупсияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган «Очиқлик индекси»ни тақдим қилди.
2025 йил якунлари бўйича ўтказилган бу йилги баҳолашда 97 та вазирлик, идора, муассаса ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти қамраб олинган бўлиб, баҳолаш жараёни 84 та мезондан таркиб топган 8 та индикатор асосида амалга оширилган.
Якуний натижаларга кўра, 66 та давлат органи «яшил», 22 таси «сариқ» ва 9 таси «қизил» самарадорлик кўрсаткичларини қайд этган.
Маълумот учун, 2022 йилдаги, яъни илк баҳолаш кўрсаткичлари билан таққослаганда «яшил» тоифадагилар 3,5 баробарга кўпайган бўлса, «сариқ» тоифадагилар 2 баробар ва «қизил» тоифадагилар 3 баробарга камайган.
Очиқлик бўйича энг юқори самарадорлик кўрсаткичлари «Навоий кон-металлургия комбинати», «Ўзбекгидроенерго» ва «Ўзавтосаноат» АЖлари, Транспорт назорати инспекцияси, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан қайд этилган.
Республика даражасидаги ташкилотлардан — Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, ҳудудий миқёсда эса Андижон вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари энг паст кўрсаткичларни қайд этиб, «қизил» тоифада баҳоланган.
.jpg)
Таъкидланишича, агентлик томонидан келгусида баҳолаш жараёнларини қуйи тизимларда ҳам амалга ошириш кўзда тутилган.
Жумладан, 2026 йил 2 ярмидан синов тариқасида Навоий вилоятининг туман ва шаҳар ҳокимликлари, ташкилотлари фаолияти очиқлиги даражасини index.anticorruption.uz платформасида баҳолаш режалаштирилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77791
Жамият
56740
Жамият
55965
Жамият
51030
Жамият
//
Изоҳ йўқ