Жамият
Германиянинг «Premium Food Group» ташкилоти Ўзбекистон фуқароларини ишга таклиф қилади.
Хабарга кўра, иш тури қассобчилик бўлиб, унда гўшт маҳсулоти қайта ишланади. Иш ўринлари 300 та.
Бухоро – 100 та;
Нукус – 100 та;
Термиз – 100 та.
Номзодлар конвеерда ишлаш, қадоқлаш, маҳсулот ташиш, ускуналарни назорат қилиш каби вазифа;арни бажаради.
Иш вақти ҳафтасига 39 соат бўлиб, синов муддати 6 ойни ўз ичига олади.
Ойлик маош, барча солиқлардан ҳоли равишда, 1700 евро(тахминан 14 млн 200 минг сўмдан кўпроқ). Бундан ташқари, тунги семани(23:00–06:00)да ишловчиларнинг хизмат ҳақига 25 фоиз устама қўшилади.
Кетадиган харажатлар:
▪️ турар жой учун – (ойига) 310 евро(тахминан 4 млн 400 минг сўмдан кўпроқ);
▪️ овқат учун – 4 евро(тахминан 56 минг сўмдан кўпроқ);
▪️ Авиабилет ва виза — (номзод ҳисобидан) 10 млн сўм (ҳужжатлар таржимаси, диплом нострификацияси, суғурта ва бошқалар).
Мазкур иш ўрни учун 18–40 ёш, дипломи (олий маълумот ёки ўрта махсус касб-ҳунар) бор эркаклар ариза топшириши мумкин.
Талаб қилинадиган иш тажрибаси:
▪️ ОТМ битирувчилари учун 2 йиллик, касб-ҳунар дипломи эгалари учун 5 йиллик гўшт саноати йўналишида тасдиқланган иш стажи (my.gov.uz орқали).
Таъкидланишича, номзодлар немис тилини мулоқот даражасида билиши ва махсус касбга йўналтирилган 4 ойлик курсларда иштирок этиши шарт (ётоқ жой ва ўқиш бепул).
Рўйхатдан ўтиш муддати 25 апрелгача. Батафсил маълумотларни 1282 | 71 202-33-55 (502) телефон рақамлари орқали олиш мумкин.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77792
Жамият
56741
Жамият
55966
Жамият
51031
Жамият
//
Изоҳ йўқ