Хонандалардан қанча даромад солиғи олингани очиқланди

Сақлаш
14:23 / 13.04.2026 10 0

Ўтган йили Солиқ қўмитаси томонидан «Консерт-томоша фаолияти» хизмати бўйича «Солиқ» мобил иловасида солиқ декларацияларини юбориш йўлга қўйилганидан хабарингиз бор.

 

Ушбу хизмат хонандаларга йиллик даромадлари бўйича декларацияни солиқ органларига тақдим этиш имконини беради. 

 

Жараён «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг маълумотлар базаси билан солиқ органларининг ахборот тизими интеграция қилиниши натижасида соддалаштирилган. 

 

Хабарда ёзилишича, жорий йил 13-апрел ҳолатига кўра, консерт-томоша фаолияти лицензиясига эга бўлган ва 2025-йилда ушбу фаолиятдан олган даромадлари даромад солиғи тўлаган хонандалар сони – 419 нафар.  

 

Улар тақдим этган солиқ декларацияда 2,3 млрд сўм даромад кўрсатилган бўлиб, шундан солиққа тортиладиган база 1,8 млрд сўмдан 219,6 млн сўми даромад солиғи ҳисобланди. 

 

Маълум бўлишича, мазкур шахслар томонидан даромад солиғи тўланишича қуйидагича:
1 млн сўмгача – 145 нафар;
10 млн сўмгача – 222 нафар;
20 млн сўмгача – 38 нафар;
40 млн сўмгача – 7 нафар;
60 млн сўмгача – 5 нафар;
90 млн сўмгача – 2 нафар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//