Маданият
Расман Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази «Энг йирик ислом цивилизацияси музейи» номинацияси бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.
Хабарга кўра, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганлиги тўғрисидаги сертификат ташкилот вакили Шейда Субаши (Şeyda Subaşı) томонидан тантанали равишда топширилган.
Маълумот учун, марказнинг ташкил этилиши Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислом цивилизациясининг бой меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилишга қаратилган ташаббуси ҳисобланади.
Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида жойлашган ушбу марказ ўзининг улуғвор меъморий кўрсаткичлари билан ажралиб туради. Жумладан, ҳудуд майдони – 10 гектар, бинонинг узунлиги – 161 метр, кенглиги – 118 метр, гумбазнинг баландлиги – 65 метр, хоналарнинг умумий майдони эса қарийб 50 минг квадрат метрни ташкил этади.
Спорт
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
77922
Жамият
56831
Жамият
56056
Жамият
51111
Жамият
//
Изоҳ йўқ