Самарқандда “Амир Темур сиймоси саҳнада” республика театрлар фестивали ўтказилмоқда

Сақлаш
15:42 / 13.04.2026 8 0

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 11–13 апрел кунлари “Амир Темур сиймоси саҳнада” номли Республика театрлар фестивали ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган 25 та театрнинг 7 таси ўз спектакллари билан қатнашмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри “Оқсарой”, Қўқон шаҳар мусиқали драма театри “Армонсиз ўтган умр”, Каттақўрғон шаҳар драма театри “Соҳибқирон”, Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри “Адолат фасли”, Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри “Темурбекнинг болалиги”, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри “Соҳибқирон” спектакли, Наманган вилояти мусиқали драма театри “Амир Темур ёхуд адолат қиличи” спектакллари билан иштирок этишмоқда.

 

 

Фестивалнинг биринчи куни Қашқадарё вилояти театрининг “Оқсарой” спектакли билан бошланди. Спектаклдан сўнг “Амир Темур ва темурийлар даври либослари” номли тантанали юриш ташкил этилди. Мазкур юриш Бибихоним мадрасаси ҳудудидан бошланиб, Регистон майдони орқали Самарқанд мусиқали драма театри биносигача давом этди. Шундан сўнг уч кун давом этадиган фестивални маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Тожихонов расман очиб берди.

 

 

"Биз бугун Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини қураётган эканмиз, албатта, миллий тарихимизнинг энг юксак нуқтаси бўлган Иккинчи Ренессанс — Темурийлар даври тажрибасига таянамиз. Ўша даврда Соҳибқирон бобомиз нафақат қудратли салтанат барпо этди, балки инсоният цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган маданий ва интеллектуал муҳитни яратди. Агар ўша даврда Самарқанд жаҳоннинг илм ва маърифат маёғига айланган бўлса, бугунги ислоҳотларимизнинг бош мақсади ҳам юртимизни яна интеллектуал, иқтисодий ва маданий жиҳатдан дунёнинг пешқадам давлатлари қаторига олиб чиқишдир" - деди Авазхон Тожихонов.

 

 

Дастур давомида “Армонсиз ўтган умр” ҳамда “Соҳибқирон” спектакллари намойиш этилди. Шунингдек, фестивалда “Амир Темур ва темурийлар даври либослари” йўналишида махсус танлов ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Фестивал якунида ғолиблар аниқланиб, тақдирланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//