Сиёсат
Ўзбекистон Республикасининг афғон халқи учун юборган инсонпарварлик ёрдами юклари ортилган эзгулик поезди Афғонистонга етиб борди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, 58 та вагонга ортилган ёрдам юки Термиз шаҳридаги «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали жўнатилган. Инсонпарварлик ёрдами Балх вилоятининг Хайратон шаҳрига етказилган.
Шу муносабат билан бу ерда Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид, Балх вилояти губернатори Қудратилло Aбу Ҳамза ва бошқа расмийлар иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими ўтказилмоқда.
Афғонистонга юборилган инсонпарварлик ёрдами таркибида қуйидагилар ўрин олган:
16 та вагонда 1000 тонна ун маҳсулоти;
5 та вагонда гуруч маҳсулоти
1 та вагонда 12 минг дона икра;
1 та вагонда 9679 қути шоколад, печенье;
1 та вагонда 16 156 банка мураббо;
1 та вагонда 70 000 қадоқда дори-дармон;
1 та вагонда 100 минг дона вакцина, 100 минг дона ковид-тест, 20 минг дона кийим-кечак, 10 тонна ёғ;
2 та вагонда 6600 қути лапша маҳсулоти;
1 та вагонда 103 716 дона дори-дармон;
29 та вагонда 2000 тонна буғдой.
Иқтисод
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ