Мактабларда ўрнатилаётган «ақлли» камералар бўйича расмий муносабат билдирилди

Сақлаш
16:13 / 04.05.2026 8 0

Мактаб ўқувчилари давоматини «ақлли» камералар орқали аниқлаш бўйича ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган хабарлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

 

Расмий муносабатда ёзилишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2025 йил 18 сентябрдаги қўшма қарори билан тасдиқланган тегишли Низом талабларига кўра, мактаб ўқувчиларининг давомати синф миқёсида фан ўқитувчилари ва синф раҳбарлари томонидан «e-maktab» платформаси орқали ҳар куни белгилаб борилади. 

 

Низомга асосан, мактабда фаолият юритувчи инспектор-психолог томонидан сабабсиз дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга дастлаб ўрнатилган тартибда расмий огоҳлантириш хати юборилади.

 

Бунда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан ўқувчининг мактабга таълим олиш учун мунтазам боришини таъминлаш сўралади ҳамда мазкур қонуний талабни бажармаслик уларга нисбатан тегишли қонуний жавобгарлик белгиланишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирилади.

 

Ўқувчиларнинг мунтазам равишда дарсларга қатнашмаслик ҳолатлари аниқланганда эса, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра тегишли жавобгарликка тортиш чораси кўрилади.

 

«Айтиш лозимки, айни вақтда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги айрим мактабларга синов тариқасида ўрнатилаётган «ақлли» камералар мазкур жараёнларни янада самарали ташкил этишда мактаб маъмуриятига катта кўмак бериши, табиий.

 

Бу эса нафақат, мактаб жамоаси, балки ота оналарнинг ҳам ўз фарзандларини таълим олиши ва дарсларга қатнашишини онлайн назорат қилиш, шунингдек, уларнинг хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади», дейилади вазирлик муносабатида.

 

 

 

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда, худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 47-модда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//