Жамият
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) ва Ислом цивилизацияси маркази Буюк Британиядан йўқолган меросни қайтаришга эришди.
Хабарга кўра, Лондон шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасида Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган "Буюк Темурийлар тарихи ва маданий мероси" мавзусида халқаро медиа-тадбири бўлиб ўтган. Тадбирнинг энг муҳим қисми - Ўзбекистонга маданий бойликларни қайтариш маросими бўлган. Таъкидланишича, қайтарилган буюмлар орасида Марказий Осиё тарихининг турли даврларига оид 10 та бебаҳо артефакт бўлиб, улар баъзилари Кушонлар даври маданияти, қадимги Термиз, буддавий санъат анъаналари ва Суғд меросига тегишлидир. Айрим ашёлар милодий II–VIII асрларга тааллуқли.
Шунингдек, қайтарилган мерос орасида подшоҳлик шахсига тегишли бўлган ноёб темурийлар даври кенотафи ҳам бор.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори, WOSCU бошқарув раиси Фирдавс Абдухолиқовнинг сўзларига кўра, тарихий артефактларни қайтариш бир неча ой давом этган кенг қамровли ва мураккаб халқаро ҳамкорлик натижасидир. Бу жараёнда турли мамлакатлардан ўнлаб мутахассислар, экспертлар, ҳуқуқшунослар, санъатшунослар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирок этган. Қайтариш ишлари мазкур ашёлар Ўзбекистон ҳудудидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот келиб тушгандан сўнг бошланган Кейинчалик хорижий мутахассислар, WOSCU аъзолари, санъат тарихи бўйича олимлар ва маданий мерос экспертлари иштирокида халқаро ишчи гуруҳ шакллантирилган.
Мутахассислар баҳосига кўра, қайтарилган объектлар орасида милодий II–V асрларга тегишли бўлган гипс ва терракотадан ишланган ҳайкал бошлари алоҳида аҳамиятга эга. Бундай асарлар Кушонлар даври маданияти ва қадимги Термизнинг буддавий санъат марказлари — Қоратепа, Фаёзтепа ва Далверзинтепага хосдир. Шунингдек, қадимий деворий расмлар парчалари ҳам катта қизиқиш уйғотади. Уларнинг айримлари VII–VIII асрларга оид суғдий анъаналар ёки Ўзбекистон жанубидаги янада қадимий монументал мактаблар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Тошкентга келтирилгандан сўнг, ушбу ашёлар қўшимча атрибуция, реставрация текшируви ва илмий тавсифдан ўтказилади. Бу уларни халқаро илмий муомалага киритиш ва Ўзбекистон тарихий хотирасининг қайтарилган қисми сифатида кенг жамоатчиликка илк бор намойиш этиш имконини беради.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77839
Жамият
56771
Жамият
56001
Жамият
51054
Жамият
//
Изоҳ йўқ