Саудия Арабистони ва бошқа мусулмон давлатларда 2 май Рамазон ҳайити куни деб эълон қилинди

Сақлаш
04:02 / 01.05.2022 665 0

Бугун, 30 апрель – Рамазон ойининг 29-куни Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси Шаввол ҳилоли кўрингани тўғрисида хабар бўлмагани сабабли, жорий йил 1 май якшанба куни Рамазон ойининг 30-куни бўлиши ҳақида баёнот берди. Шунга мувофиқ, 2022 йил 2 май душанба куни Саудия Арабистонида Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади.


Олинган маълумотларга кўра, дунёнинг бир қатор йирик мусулмон давлатлари, хусусан, Миср Араб Республикаси, Бирлашган Араб Амирлиги, Жазоир, Кувайт, Баҳрайн, Тунис, Ироқ, Уммон, Яман каби барча араб мамлакатлари ҳамда Туркия, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларида ҳам Рамазон ҳайити 2 май, душанба куни нишонланади.


Эслатиб ўтамиз, Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май – душанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатимизда 2022 йил 2 май куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//