Жамият
Аввалроқ, Хива шаҳри «Лазги» халқаро рақс фестивалига мезбонлик қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Айни дамда халқаро фестивалнинг ғолиблари эълон қилинмоқда. Бу ҳақида ойина.уз мухбири Инобат Аҳатова хабар бермоқда.
Хусусан, фестивалдаги фаол иштироки учун: Черногория, Индонезия, Босния ва Герцоговина, Франция, Бухоро мавжлари, Қорақалпоқ Жанар Тариева, Ўзбекистон ансамблидан Ислом Ҳайдаров мукофотланди.
Шунингдек:
3-ўринлар 2та жамоага берилди: Сербия "Свети дорди" жамоаси, Миср Араб Республикаси "Таннура" жамоаси;
3-ўрин яккахон ижро бўйича: Россия Кристина Коврова ва Никита Груздев, Испания Нерея Фернандес;
2та жамоа 3-ўрин жамоавий рақс бўйича Қирғизистон Шаттык жамоаси, Туркия “Инегол” халқ рақслари ансамбли;
2-ўрин энг яхши рақс жамоаси: Ўзбекистон давлат филармониясининг “Навбаҳор” ашула ва рақс ансамбли, Озарбайжон Фикрат Аминов номидаги Озарбайжон давлат ашула ва рақс ансамбли;
2-ўрин энг яхши саҳналаштирилган рақс: Тожикистон Зебо ансамбли, Ўзбекистон рақс ансамбли;
2-ўрин яккахон йўналишда: Ҳиндистонлик Нитҳи Мисра, ўзбекистонлик Феруза Азатова;
1-ўрин энга яхши саҳналаштирилган рақс: Болгария Пирин рақс жамоаси;
1-ўрин яккахон ижро йўналишида 2та жамоа: Қозоғистон Гулнур Кассимбек, Ўзбекистон Шерзод Кенжабоев;
1-ўрин жамоавий йўналишда Тумор ансамбли Ўзбекистон;
Грант при Ўзбекистон Дилноза Ортиқовага топширилди.
Ғолибларга мукофотларни Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов топширди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ