Сиёсат
Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда оилавий болалар уйларини қўллаб-қувватлаш масаласи кўриб чиқилди.
Уларга бюджетдан маблағ ажратиш тартиби соддалаштирилиши таъкидланди. Яъни, кундалик харажатларни қоплаш учун маблағ ота-оналарнинг шахсий пластик картасига ўтказилади.
Шунингдек, оилавий болалар уйларининг коммунал тўловлари аҳоли учун белгиланган тарифларда олинади.
Бундан ташқари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларга озиқ-овқат ва кийим-кечак хариди учун 10 миллион сўмдан ажратиш амалиёти нодавлат олийгоҳларда ҳам жорий этилади.
Умуман, 376 та меҳрибонлик, саховат ва мурувват уйлари, махсус мактаб-интернатларни таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича 600 миллиард сўмлик алоҳида дастур қабул қилинади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77442
Жамият
56553
Жамият
55737
Жамият
50807
Жамият
//
Изоҳ йўқ