Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтига директор тайинланди

Сақлаш
21:04 / 29.04.2022 1448 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази қошидаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтига навоийшунос олим, филология бўйича фалсафа доктори Олимжон Давлатов директор этиб тайинланди.

 

Олимжон Давлатов шу вақтга қадар Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди раҳбари лавозимида фаолият олиб бораётган эди. 

 

Эслатиб ўтамиз, Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги қарори билан ташкил этилган. 

 

Институт вазифалари қуйидагилардан иборат:

 

маънавий-маърифий ишлар ҳолати, миллий ғоянинг мамлакат тараққиётидаги ўрни, жамият барқарорлигига салбий таъсир кўрсатадиган таҳдидлар тўғрисида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш;

 

мамлакатда ижтимоий ва маънавий муҳитни ўрганиш, баҳолаш ва яхшилаш бўйича илмий ва амалий таклифларни тайёрлаш;

 

маънавий-маърифий тарғибот ишларини амалга ошириш учун самарали ва натижа берувчи тарғибот технологиялари ҳамда усулларини ишлаб чиқиш;

 

бузғунчи ғоялар ва ахборот таҳдидларига қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш, аҳоли ўртасида интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш;

 

одамлар тақдирига бефарқлик, маҳаллийчилик, қариндошлик, коррупция, оилавий қадриятларга бепарволик, ёшлар тарбиясидаги масъулиятсизликни йўқ қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//