Жамият
Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида аниқланган она айиқ ва унинг икки боласи тирик экани маълум қилинди. Бу ҳақида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот котиби Бунёд Абдуллаев маълум қилди.
Қайд этишича, 26 апрель куни тарқалган айиқ боласи ўлдирилгани ҳақидаги хабар ўрганилганда, иккита бошқа-бошқа ҳолат эканлиги аниқланган.
«Биринчи ҳолат ‘Теракли’ МФЙ ҳудудида аниқланган бўлиб, айиқ боласи ўлдирилган ҳолатга умуман алоқаси йўқ. Ҳозирда она айиқ ва унинг икки боласи тирик эканлиги маълум бўлди», – деб ёзган Бунёд Абдуллаев.
Маълумот учун, ўлдирилган айиқ боласи билан боғлиқ ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ички ишлар органига ўтказилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77825
Жамият
56759
Жамият
55989
Жамият
51046
Жамият
//
Изоҳ йўқ