Жамият
Қашқадарё тоғларида «Қизил китоб»га киритилган қўнғир айиқ ва унинг икки боласи аҳоли томонидан суратга туширилгани ҳақида хабар тарқалган эди. Кейинроқ топилган қўнғир айиқ болаларидан бири ўлдирилгани маълум бўлди. Давлат экология қўмитасининг маълум қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Давлат экология қўмитаси инспекторлари ва туман ИИБ ходимлари билан биргаликда олиб борилган тезкор қидирув натижасида гумондор шахслар Деҳқонобод тумани «Оққишлоқ» МФЙ, «Қизилсой» қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ш. экани аниқланган. Унинг хонадони текширилганида бир дона айиқ боласининг териси топилган.
Айиқ боласи терисини сақлаб келган фуқаронинг сўзларига кўра, у айиқ боласини ўлик ҳолда топган. Бу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида айиқ боласи териси экспертизадан ўтказилади.
Гумондор шахсдан тушунтириш хати олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда тузилган ишчи гуруҳ томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56794
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ