Жамият
Прокуратура органлари томонидан туризм ва маданий мерос соҳасида қонунчилик ижросини таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.
Бош прокуратурага тарихий обидаларимиз билан танишиш учун келган хорижлик сайёҳ, IT соҳаси бўйича мутахассис В.К. мурожаат қилиб, унда Самарқанд шаҳрида жойлашган меҳмонхона иш бошқарувчиси А.У. уни ҳақорат қилиб, шаън ва қадр-қимматини камситганини кўрсатган ва қонуний чора кўришни сўраган.
Ўтказилган ўрганиш натижаси бўйича, меҳмонхона иш бошқарувчиси А.У.нинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар судга тақдим қилинди.
Суднинг жорий йил 22 апрелдаги қарори билан ҳуқуқбузарлик содир этган А.У.га 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, жавобгарлик муқаррарлиги таъминланди ҳамда хорижлик сайёҳнинг ҳуқуқлари тикланди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ