Илм-фан
Кеча, 27 апрель куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Илмий тадқиқотлар ва илмий-педагог кадрлар бўлими, Ёш филолог олимлар кенгаши томонидан “Тил ва адабиёт: илмий ва амалий изланишлар йўлидаги илк одимлар” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Конференция тилшунослик, адабиётшунослик, таржимашунослик, ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси шўбалари бўйича иш олиб борди. Унда 300 га яқин ёшлар ичидан саралаб олинган 85 нафар иқтидорли ёш тадқиқотчилар қатнашди.
Конференцияда университетнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Зайнобиддин Абдирашидов, Адлия вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова, ЎзФА Миллий археология маркази кичик илмий ходими, блогер, тилшунос Элдор Асанов ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси соҳибаси М.Узоқова сўзга чиқди.
Анжуманда талабалар, магистрантлар, ёш тадқиқотчиларнинг ҳам маърузалари тингланди. Тадбирнинг кейинги қисми шўбаларда давом этди. Унда тадқиқотчилар ўз маърузаларининг хулосаларини баён этдилар. Шўба модераторлари томонидан ёш тадқиқотчиларнинг мақолалари орасидан “Энг долзарб мавзудаги мақола”, “Энг яхши илмий асосланган мақола”, “Энг тиришқоқ ёш мутахассис” йўналишларида эътироф этилган талабалар алоҳида сертификат билан тақдирланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ