Жамият
Oyina.uz'гa Бухорода 3 нафар педагог аянчли тарзда ҳалок бўлгани ҳақида маълумот келиб тушди. Хабарга ойдинлик киритиш мақсадида Бош прокуратура мабуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов билан боғландик. Бош прокуратура мазкур воқеа содир бўлганини тасдиқлади.
Қайд этилишича, шу йилнинг 26 апрель куни соат 14:30 ларда Шофиркон тумани Наққош қишлоғида жойлашган болалар ва ўсмирлар футбол академияси ошхона биносининг чиқинди сувлар тушадиган канализация қудуғини тозалаш асносида меҳнат хавфсизлиги қоидалари бузилган.
Оқибатда канализация қудуғининг ички қисмида тозалаш ишларини олиб борган футбол академиясининг хўжалик ишлари мудири, кадрлар бўлими мутахассиси ҳамда туман ободонлаштириш бўлими ходими ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатмасдан ва дастлабки тергов ўтказмасдан туриб, ишга алоқадор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш, ўлим сабаби ва келиб чиқиш омилларини аниқлашнинг имкони мавжуд эмас деб топилган. Шу сабаб Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Oyina.uz'га келиб тушган маълумотга кўра, воқеага 150 минг сўм сабаб бўлган. Яъни канализацияга тиқилиб қолган елим идишни олиш эвазига шу пул таклиф қилинган. Шундан сўнг биринчи қурбон ҳожатхона ўрасига тушиб ҳушини йўқотган. Уни қутқаришга уринган икки шериги ҳам шу тарзда ҳалок бўлган.
Маълумот учун, бу каби нохуш воқеалар Ўзбекистонда илк бор содир бўлмаяпти. Аввал ҳам меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаслиги ортидан ҳожатхона ўрасида аянчли ўлим топганлар ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
2 Изоҳлар
Dilfuza
12:01 / 01.01.1970
Men bunaqa holatni birinchi marta eshitishim. Birinchidan hojatxonaga telefon olib kirilmaydi. Bu xabarda bu narsa aytilmagan, lekin boshqa joylarda shuni o'qib qoldim. Keyin 150 ming uchun shu ishni qilish shartmikan? To'g'ri kimdir uchun bu qanchadir miqdordagi kerakli summa , lekin summa miqdori qancha bo'lishidan qat'iy nazar bunday qilinishi o'ta o'ta darajada qilinishi kerak bo'lmagan ish men uchun. Bu mening shaxsiy fikrim. Kimga qanday bilmadimu arzimagan pul yokida qandaydir matohni deb inson hayoti barbod bo'lishi bu judayam achinarli holat. Mana shu arzimagan narsalarni deb ko'pchilik hayotdan ko'z yumgan. Odamlarga menimcha o'z hayotidan ham shu arzimagan narsalar afzalroq menimcha. Tobora pul, telefon va shunga o'xshash narsalarning shaydosiga aylanib boryapmiz.
Алижон
12:01 / 01.01.1970
Хаёт фаолияти хавфсизлиги деган фан мактабда укитилиши керак