Жамият
Ҳашарда маҳаллалар, ахоли турар жойлари, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, мўътабар масканлар, болалар майдончалари тартибга келтирилади. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари янада фаол олиб борилади. Умумхалқ хайрия ҳашари доирасида ахолининг эҳтиёжманд қатламлари янада фаол қўллаб-қувватланади.
Юртимизда олиб борилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида барча турар жой мавзелари, маҳаллаларда гул кўчалари, манзарали ва мевали дарахтлар экиш, оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилади.
Фармойишга кўра, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Академик Ф.Н.Русанов номидаги Тошкент Ботаника боғи, М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда белгиланган миқдорда кўчат ҳамда қаламчалар олиш истагини билдирган ҳудудлардаги барча хўжалик ташкилотларига шартнома асосида қонунчиликда белгиланган тартибда пул ўтказиш йўли билан ташкилотларнинг ушбу тадбирлар учун назарда тутилган маблағлари ҳисобидан етказиб бериш таъминланади.
Ҳашар давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жойларини яхшилаш ва моддий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ