Жамият
Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан қайд этилган зўравонлик ҳолатларининг 87 фоизи оилада содир этилган. Бу ҳақида бугун АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 2021 йил давомида ички ишлар органларига хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлар юзасидан 39 343 та мурожаат келиб тушган. Тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида уларга ҳимоя ордерлари расмийлаштириб берилган.
Мурожаатларни ўрганишда 106 та жинсий, 234 та иқтисодий, 18 777 та руҳий, 13 658 та жисмоний зўравонлик ҳамда 7 174 та тазйиқ ҳолатлари аниқланган.
Таҳлилларга кўра, хотин-қизларга нисбатан қайд этилган зўравонлик ҳолатларининг 34 330 таси ёки 87 фоизи оилада содир этилган. Ҳимоя ордерларнинг 26 667 таси турмуш ўртоқлар, 1 559 таси қайноналар, 1 128 таси келинлар ҳамда 9 989 таси бошқа шахсларга нисбатан расмийлаштирилган.
“Қўлланилган ҳимоя ордерлари натижада 20 769 та ҳолатда оила яраштирилган, 15 142 тасида низо бартараф этилган, 921 тасида оила ажрашган, 2 222 та ҳолатда низо бартараф этилмаган”, дейилади хабарда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ