Жамият
Шавкат Мирзиёев раислигида 26 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга музейлар фаолиятини самарали ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақида президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, ўтказилган текширишларда республика бўйича 14 та музейда 3 мингдан зиёд нодир ва ноёб маданий бойликлар талон-торож қилингани аниқланган. Жумладан, Бухоро давлат музейида жами 31,5 миллиард сўмлик 81 та маданий бойликлар қалбакиларига алмаштириб қўйилган. «Ичан қалъа» давлат музей фондида жами 101 та музей ашёлари аслига тўғри келмаслиги маълум бўлган.
30 йилда маданий мерос объектларига етказилган зарар миқдори 4 триллион сўмдан ошган. Шу боис бош прокурор ва туризм вазири бошчилигидаги комиссияга:
– барча музейлар экспонатларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, йил якунига қадар уларнинг электрон базасини яратиш;
– музейлар раҳбар ва ходимларининг билим ва малакасини баҳолаб, лавозимига нолойиқ раҳбарлар ўрнига билимли, ҳалол ва тадбиркор ёшларни қўйиш топширилган.
«Бундан буён музейлардаги шароитларга вилоят ҳокимлари жавобгар бўлади», – деган Президент.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ