Маданият
Oyina.uz портали янги «Адиб хонадонидан совға» лойиҳасини бошлади. Ўзбек шоир-ёзувчилари ижодини ўқувчиларга янада яқиндан таништириш, китобхонликни тарғиб қилишни мақсад қилган ушбу лойиҳа танланган қаҳрамон ижодкорнинг ўзидан ёки оила аъзоларидан дастхатли нодир китобларни қўлга киритиш имконини беради. Бунинг учун адиб ижоди ҳақида берилган қизиқарли саволларга тез ва тўғри жавоб бериш талаб этилади, холос.
Лойиҳа доирасидаги дастлабки викторина Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 68 йиллигига бағишланиб, Facebook ижтимоий тармоғидаги 52 мингдан ортиқ кузатувчига эга «Китобхонлар давраси» гуруҳида ўтказилди.
25 апрель куни Муҳаммад Юсуфнинг китоблари, у билан бўлган суҳбатлар ва шоирнинг турмуш ўртоғидан олинган маълумотлар асосида тузилган 5 та савол гуруҳда 17:00 дан 22:00 га қадар ҳар соат аввалида бериб борилди.
Китобхонлар ўртасида бироз баҳсга, бироз тортишувларга сабаб бўлган викторина якунида саволларга энг биринчи ва тўғри берилган жавобларга кўра ғолиблар аниқланди:
1-ўрин. Humoyun Neʼmatov.
2-ўрин. Mahmuda Valiyeva.
3-ўрин. Mohigul Qobiljon qizi.
4-ўрин. Surayyo Norqobilova.
5-ўрин. Alisher Toirov.
Саволларга бошқа кўплаб иштирокчилар ҳам тўғри жавоб беришди. Лекин шартимизга кўра, энг биринчи тўғри жавоб берган иштирокчилар ўринларга эга бўлишди. Ғолиблар Муҳаммад Юсуфнинг 68 йиллик таваллудига бағишланган тадбирда шоир хонадонидан тақдим этилган махсус китоб ва дипломлар билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, тез кунларда лойиҳа доирасида oyina.uz порталининг телеграм каналида Ғафур Ғулом ижодига бағишланган навбатдаги викторина ўтказилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ