"Шеърларида ҳам ёлғон гапирмаган шоир" – Муҳаммад Юсуф таваллудининг 68 йиллиги нишонланди

Сақлаш
21:43 / 26.04.2022 1099 0

Бугун Адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 68 йиллиги муносабати билан “Улуғимсан, Ватаним” деб номланган ижодий тадбир ўтказилди.

 

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда шоирнинг оила аъзолари, ижодкорлар, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия курсантлари, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

 

Тадбирда ёзувчи-шоирлар Муҳаммад Юсуф билан боғлиқ хотираларини ёдга олиб, унинг ўзбек адабиётига қўшган ҳиссасини эътироф этишди. Шоирнинг турмуш ўртоғи, фарзандалари иштирокидаги суҳбатлар эса кечага ўзгача файз бағишлади.

 

 

Анжуман давомида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари шоир ижоди асосида саҳна кўринишлари намойиш этишди.

 

 

Чилонзор тумани мактабларининг ижодий тарғиботчилари ташаббуси билан ўқувчилар шоир шеърларидан иборат мушоира ўтказишди. Тадбир асносида “Рангларда жилоланган сийрат” мавзусида ёш мусаввирлар ўртасида Муҳаммад Юсуфнинг портретини чизиш мусобақаси ташкил этилди.

 

 

Кеча якунида рассомлик ва шеърхонлик мусобақаларида ғолиб бўлган ўқувчи-ёшларга китоблар тўплами топширилди.

 

 

Оyina.uz портали ташаббуси билан “Фэйсбук” ижтимоий тармоғидаги “Китобхонлар давраси” гуруҳида ўтказилган “Адиб хонадонидан совға” лойиҳаси доирасидаги викторина ғолиблари Муҳаммад Юсуфнинг оила аъзолари дасхати туширилган китоблар ва дипломлар билан тақдирланди.

 

 

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//