Сиёсат
Қашқадарё вилоятидаги Кўкдала туманига прокурор, Ички ишлар бўлими бошлиғи ва Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи тайинланди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, туман прокурори лавозимини Баҳром Менгирович Бекбўтаев эгаллаган. У 1985 йил Қашқадарё вилояти Қамаши туманида туғилган.
Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб Шерзод Ўткирович Шокиров тайинланган. У 1980 йилда вилоятнинг Косон туманида туғилган.
Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозими Фахриддин Жалоливич Муҳаммадиевга насиб этган. Фахриддин Муҳаммадиев 1972 йил Китоб туманида туғилган.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Хуррам Абдуразикович Жўраев ҳоким этиб тайинланганди.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77442
Жамият
56553
Жамият
55737
Жамият
50807
Жамият
//
Изоҳ йўқ